"Шўртан" бош директори Облаёр Расуловнинг расмий баёноти

Narzulla Saydullayev
16 янв 2014, 20:50
“Шўртан” ПФК МЧЖнинг бош директори Облаёр Расулов расмий баёнот берди.
"Ўзбекистон профессионал футбол лигаси "Шўртан" клуби олдига 1 февраль санасига қадар барча қарздорликларни тўлаш шартини қўйди. Агарда бу муддатга қадар қарзлар тўламаса Ғузор клуби 2014 йил биринчи лигада иштирок этмаслиги мумкин.

"Шўртан"нинг бош ҳомийси ҳисобланган “Шўртаннефтгаз” УШК раҳбари клубга ёрдам беришга интилмоқда. Бироқ "Шўртан" клуби президенти ва “Шўртаннефтгаз” вице-президенти Наврўз Абдураҳмонов бунга тиш-тирноғи билан қарши бўлмоқда. Буни ПФЛ вакиллари ҳисобга олишларини сўраб қолардик.


"Шўртан" ПФК матбуот хизмати маълумоти.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcshurtan.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›