"Шўртан" 20 йиллик тўйини нишонлайдими?

Narzulla Saydullayev
29 окт 2014, 16:35
Жорий мавсум биринчи лигада иштирок этган Ғузорнинг "Шўртан" футбол клуби яқинда яна олий лигага қайтди.
Албатта, мавсум бошидаёқ "Шўртан"нинг олий лигага қайтиши кутилганди, чунки жамоада бунинг учун шароитлар етарли. Энди бўлса бир савол очиқлигича қоляпти, яъни, жамоа бу йил ўзининг 20 йиллик тўйини нишонлайдими?

Маълумки, 2 ноябрь куни Қашқадарёнинг яна бир жамоаси "Машъал" кенг миқёсда 30 ёшини нишонламоқчи. Шунингдек, "Андижон" ҳам ярим асрлик тўйини ўтказиш тараддудида юрибди. Лекин ҳозирча "Шўртан" футбол клубидан бу борада садо чиққани йўқ.

Клуб расмий сайтида келтирилган охирги хабарда "Шўртан" расман чемпионликни расмийлаштирди дейилган, аммо 20 йиллик тўйи ҳақида гап бормаган. Қолаверса, клуб раҳбариятидан ҳам жамоанинг 20 ёшини нишонлаш тўғрисида ҳозирча гап чиққани йўқ.

Маълумот учун, «Шўртан» футбол клуби 1994 йил 5 ноябрда Ғузор туман ҳокимиятидан рўйхатдан ўтгандан сўнг профессионал клуб мақомига эга бўлган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›