UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Бу қизиқ! Хитой футболида ажабланарли воқеа  8 16:28Педри муддатидан олдин таътилга йўл олди  0 16:04Малиновскийга "Челси" қизиқмоқда  1 15:49А Серия ҳақида энг қизиқ статистик маълумотлар  9 15:40"Севилья" Гедешни "Валенсия"дан харид қилмоқчи. "Кўрпалаклар" футболчи учун 40 млн евро талаб қилишмоқда  3 15:18Хави Барселонага нега келганини айтди  1 14:56"Ювентус" янги уй либосини намойиш этди  5 14:36Виктор Карпенко - "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўртасидаги ўйинларда тўпурар. Рўйхатда чилилик ва бразилиялик футболчи бор  8 14:32Olamsport: Конор яна ота бўлди, барча даврларнинг энг яхши оғир вазнли боксчиси ва бошқа хабарлар  0 14:24Италия терма жамоаси Евро-2020 учун таркибни эълон қилди  23 14:00ПСЖ Киннинг трансфери устида ишламоқда  2 13:37Карикатура: Совринларсиз Харри Кейн  2 13:25Эшитдик-да! АГМК - "Бунёдкор" учрашувида Абрамов меҳмонлар кийим алмаштириш хонасига кирган  49 13:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:04"Ювентус" Дуглас Костани қўйиб юборишга рози бўлди  1

Шомуродовдан гол, "Милан дербиси" ва "Наполи" - "Аталанта" ижросидаги шоу ҳақида Янгиликлар

Шомуродовдан гол, "Милан дербиси" ва "Наполи" - "Аталанта" ижросидаги шоу ҳақида

Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари ҳақида тўхталамиз.

"Интер" "Дерби делла Мадонина"да йирик ғалабага эришди

Анчадан буён "Интер" ва "Милан" бир вақтнинг ўзида чемпионлик учун курашмаганди. Бу сафар ўзаро беллашувга бу икки клуб мусобақа етакчилари сифатида етиб келишди. 5-дақиқадаёқ "Интер" ўйинга жиддий тайёргарлик кўрганини исботлаб қўиди. Лукаку қанотда Кессиэни доғда қолдириб, тўпни жарима майдонига ташлаб берди ва Лаутаро боши билан зарба йўллаб ҳисобни очди.  Кейинги ҳужумдаёқ "Милан" мувозанатни тиклаши мумкин эди, аммо Эрнандеснинг уринишидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Умуман олганда "Интер" ҳам яна гол уриши мумкин эди, Перишич маҳоратини кўрсатиб, олдинга ўтди ва яхши зарба йўллади, бироқ Доннарумма ҳам ўз ўрнида эди.


Танаффусдан кейинги дастлабки дақиқаларда эса фақат "Милан" ҳужум қиларди. Ханданович жамоасини уч бор муқаррар голдан қутқариб қолди ва баъзан хатога йўл қўйса-да, топ киперлигини эслатиб қўйди. "Сен урмасанг, сенга уришади" "қоидаси" бу сафар ҳам ишлади. Перишич тўпни Эриксендан қабул қилиб, Лаутарога етказди. Аргентиналик эса яқин масофадан Доннарумма дарвозасини ишғол этди. Орадан яна 9 дақиқа ўтиб эса масала узил-кесил ҳал бўлди, Лукаку марказда тўпни қабул қилиб олди ва рақиб дарвозаси томон отилди, қулай нуқтага чиқиб боргач, ўта кучли зарба билан дарвозабонни доғда қолдирди. "Милан" ўзига келишга уриниб кўрди, лекин амалда битта ҳам гол ура олмади. "Интер" қўшнисидан 4 очкога илгарилаб кетди ва ғолиблик учун яққол номзодга айланиб олди. Еврокубоклардан чиқиб кетгани жамоа фойдасига ишлади чоғи.


"Ювентус" "Кротоне" устидан осон ғалабага эришди

Ўйиндаги биринчи чинакамига хавфли вазият "акулалар" ижросида содир этилди. Ди Кармине қанотдан узатилган тўпга товони билан зарба беришга уринди, лекин ниятига етолмади. Секин-аста "Ювентус" ўйин тизгинини ўз қўлига олди, аммо хавфли вазиятлар деярли йўқ эди. Кам сонлиларидан бирида Кьезанинг узатмасидан кейин Рэмси боши билан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегди, орадан яна 2-3 дақиқа ўтиб мезбонлар ўз голини уришга муваффақ бўлишди. Алекс Сандро идеал узатмани амалга оширди ва ҳавода муаллақ қолган Роналду тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. "Ювентус" яна ҳужумга отилди ва устунлигини мустаҳкамлашга уринди. Пирло шогирдлари бунинг уддасидан чиқишди. Рэмси яна ўша чап қанотдан узатмани амалга оширди ва Роналду иккинчи бор бош билан гол уришни уддалади.


"Ювентус" бу кеча ғалабани бегона қилмаслиги ойдинлашиб улгурган бўлса-да, жамоа иккинчи бўлимда ҳам ёрқин ўйин кўрсатди. Данилодан тўпни қабул қилган Сандро жарима майдони ташқарисидан зарба берди, лекин бироз ноаниқ, Криштиану эса кутилмаганда узоқ масофадан дарвозабонни доғда қорлдиришга уриниб кўрди. Ҳисоб йирик кўриниш олишини эса Маккени таъминлади. У биринчи ҳаракати билан тўпни ўзига ўнглаб олди, иккинчиси билан эса қайтариб бўлмас зарба йўллади. Шу тариқа, "Ювентус" уч очкога эга бўлди, "Кротоне" эса чемпионатнинг асосий аутсайдерилигича қолмоқда.


"Наполи" ва "Аталанта" "шоу" уюштириб беришди

Учрашувнинг биринчи бўлимида қизиқарли воқеалар у қадар кўп бўлмади. Вазиятларнинг бирида Пессинага қарши қўполлик бўлгандек кўринганди, аммо ҳакам буни эътиборсиз қолди, Гасперини эса жим туролмади ва ўта "фаоллиги" сабаб четлатилди. Бўлим охирида Максимович бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади, аммо Голлини ишончли ҳаракат қилди. Танаффусга яқинлашарканмиз учрашув ўта сокин ва ҳатто зерикарли руҳда давом этарди.


Бироқ иккинчи бўлим бу ўйиндан кутилганларини ортиғи билан тақдим этди. Муриэль қанотдан олдинга ўтиб бориб, тўпни Дуван Сапатага етказди ва у ҳисобни очди. "Наполи" дарҳол жавоб қайтара олди, Политано қанотдан марказга ёриб кирди ва тўпни Зельинскига етказди, Пётр эса биргина уринишда тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Кейин катта саҳнага яна Муриэль чиқди, у қийин вазиятда бўлишига қарамай, тўпни Сапатага етказди, Дуван ўз навбатида Госенсни кўрди ва Робин оёғини тўғри қўйса бўлди эди. "Наполи" ҳужумга ошиқди, лекин ўзи хатога йўл қўйди. Бакайоко тўпни оширишда хатога йўл қўйди ва Муриэль уни эгаллаб олди, Максимовични доғда қолдирган Луис бу сафар ўзи зарба йўллади ва дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олди. Шундай бўлса-да, "Наполи" таслим бўлиш ҳақида ўйламасди ҳам, уларга бу борада Госенс ёрдам бериб юборди. Рақиб дарвозасига гол урган футболчи ўз дарвозасини ҳам ишғол этди, Политанодан "ассист". Томошабоп ўйинда охирги нуқтани барибир "Аталанта" вакиллари қўйишди. Яна бурчак зарбасидан кейин Жимсити тўпни Ромерога етказди ва айнан у боши билан гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди. Ғалаба қозонган "Аталанта" "Наполи"ни қувиб ўтди ва 5-поғонани банд этиб турибди.


"Женоа" ва "Верона" - 2:2, Шомуродовдан гол

Ҳар икки жамоа дарҳол ишга киришди десак муболаға бўлмайди. Ҳар икки жамоа биттадан вазиятга эга бўлди, кейинги ҳужум эса Антонин Баракнинг фаоллиги эвазига юзага келди. У қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонидаги Илични тўп билан таъминлади, ўз навбатида Илич мўлжалда адашмади. Кўп ўтмай Ласанья орадаги фарқни иккитага ошириши мумкин эди, форвард ҳимоячилар хатосидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо охирида бўш қолган дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади. Ундан кейин навбат Зайцга етди ва генуяликлар ярим ҳимоячиси иккита имкониятни кўкка совурди. 

Танаффусдан қайтгач, "гриффонлар" таркибида захирадан ўйинга қўшилган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳимоячи хатосидан унумли фойдаланди ва ишончли зарба билан тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди. Жавоб тариқасида "Верона" ажойиб ҳужум ташкил этди, лекин Ласанья яна гол уролмади, тўп унинг зарбасидан кейин устунга тегиб қайтди. Шундай бўлса-да, "Женоа"ни иккинчи ўтказиб юборилган голдан ҳеч нима қутқара олмади. Ўйиннинг 61-дақиқасида Марко Фараони жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг ўйин бироз тинчлангандек бўлди, "Верона" ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилар ва рақибга ортиқча имкон қолдирмасди. Ўйин шу тариқа якунланадигандек туюлаётган бир паллада, қўшиб берилган дақиқаларда бурчак зарбасидан кейин тўп келиб тушган Бадель жарима майдони ташқарисидан кучли ва муҳими аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. "Женоа" мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда, Элдорни эса муҳим гол билан табрикласак бўлади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

+4   
25 фев 12:41:40
mundialgacha...
Kuy avjida, uzilmasin tor.... Olg'a Eldor...
+3   
25 фев 12:33:34
Камол Насиров
Турнир жадвалида очколар шунчалар тиғиз деярли тенг турибди Элдор гол урмаганида Женоа яна 4 та ўрин пастга шўнғирда.
   
26 фев 06:57:42
Rain.
28 02 2021 Интер - Джеона 19:00 Шомадан гол насиб этса
   
25 фев 13:31:13
intilganga tòle yor
Maqolada Eldorni "hamyrtimiz" deb yozilibdi,muallif Ozbekistonlikmi yo tarjimon tahrir qilganmi...?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика