UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  3 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  1 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  5 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5

Шомуродов ва "Ростов" "Зенит"га қарши. Превью Янгиликлар

Шомуродов ва "Ростов" "Зенит"га қарши. Превью

19 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да Санкт-Петербургдаги "Газпром Арена"да "Зенит" ҳамда "Ростов" ўртасида Россия Премьер-лигасининг 13-тур учрашувига старт берилади.

Меҳмонларнинг айни дамдаги формасини ҳисобга олсак, бу баҳсни қўрқмасдан турнинг марказий учрашуви десак бўлади.


Бу жамоалар турнир жадвалида биринчи ўринни бўлишиб турибди. Сергей Семак шогирдлари муҳим баҳсда "Локомотив"га мағлуб бўлди, аммо терма жамоалар танаффусидан аввал "Урал"ни таслим қилиб, кайфиятни кўтариб олишди.

"Ростов" ҳаммани ҳайрон қолдириб, чемпионлик учун жуддий даъвогарга айланди. Тўғри, Валерий Карпин жамоаси мавсум охиригача пасайишларсиз ўйнаши керак, аммо ҳозирданоқ ростовликларни мақташ мумкин. Санкт-Петербургдаги баҳс "Ростов" ва унинг мақсадлари учун ҳақиқий синов вазифасини бажаради.


Статистик маълумотлар

- Жамоалар Россия Премьер-лигаси ўйинларида 51 марта тўқнаш келишган: "Зенит" ҳисобида 25та ғалаба мавжуд, "Ростов" 14 марта зафар қучган, 12та баҳсда дуранг қайд этилган;

- Россия чемпионатидаги сўнгги 10та баҳсда "Зенит" 5 марта ғалаба қозониб, 2та учрашувда мағлуб бўлди ва 3та ўйинда очколарни бўлишиб олди;

- Сўнгги 10та учрашуни ҳисобга олсак, ҳар бир баҳсда ўртача 2,2тадан гол урилган ("Зенит" 1,6та гол, "Ростов" 0,6);

- "Зенит" уйида ўтган охирги 5та баҳсда мезбон жамоа 4та ғалабага эришиб, 1та дурангга эришган;



Тахминий таркиблар:

"Зенит": Лунёв, Каравев, Иванович, Ракицкий, Дуглас Сантос, Дриусси, Оздоев, Барриос, Жирков, Дзюба, Азмун.

Ўйнамайди: Игорь Смольников (жароҳат), Эмануэль Маммана (жароҳат), Малком (жароҳат).


"Ростов": Бабурин, Козлов, Чистяков, Сигурдссон, Чернов, Норманн, Попов, Ионов, Ерёменко, Байрамян, Шомуродов.

Ўйнамайди: Бьёрн Сигурдарсон (жароҳат).


Бугунги баҳсда жамоалар ўзларининг анъанавий либосларида тўп тепишади.



Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика