UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   0 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0

Шоҳрух Гадоев — апрель ойининг энг яхши футболчиси Янгиликлар

Шоҳрух Гадоев — апрель ойининг энг яхши футболчиси

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорликда ташкил этган ой лауреатларининг навбатдаги ғолиблари аниқланди.

Мураббийлардан фарқли равишда футболчилар ичида кураш қизғин кечди. 57 очко тўплаган Шоҳрух Гадоев “Насаф” учун керакли ўйинчи эканлигини исботлай олган ҳолда юқори ўринни қўлга киритди. Мавсум кашфиёти бўлаётган Икром Алибоев ҳақли равишда ойнинг энг яхши футболчилари қаторидан жой олди.

Футболчиларнинг апрель ойидаги кўрсаткичлари:

Шоҳрух ГАДОЕВ - Ярим ҳимоячи (“Насаф”)

Гадоев апрель ойида учта ўйинда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқадан тўп тепди. "Қўқон-1912" жамоасига бир, "Қизилқум"га эса икки марта гол уришнинг уддасидан чиқди.

Игорь СЕРГЕЕВ - Ҳужумчи (“Пахтакор”)

Апрель ойида ҳужумчи учта ўйинда майдонга тушди. "Бухоро"га қарши ўйинда Сергеев ўз фаолиятидаги биринчи хет-трикини нишонлади. "Пахтакор" - "Шўртан" баҳсида эса голли пас муаллифи бўлди.

Зоҳир ҚЎЗИБОЕВ - Ҳужумчи (“Машъал”)

Ҳужумчи учта ўйинда майдонга тушди. "Олмалиқ" дарвозасига бир марта, "Қўқон-1912"га эса икки марта гол урди.

Никита ПАВЛЕНКО - Ярим ҳимоячи (“Олмалиқ”)

Олий лига доирасидан ўрин олган 3та ўйинда Никита жами 4та гол пас берди. "Қўқон-1912" жамоасига битта, сафарда "Бухоро"га 3та.

Икром АЛИБОЕВ - Ярим ҳимоячи (“Локомотив”)

1994 йилда таваллуд топган Алибоев "Локомотив"нинг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди. "Бунёдкор" билан ўйинда голли пас муаллифи бўлган футболчи "Пахтакор" дарвозасига гол уриб жамоасининг ғалабасига муносиб улуш қўшди.

ЎзПФЛ ва “CA” соврини ғолиби бўлган футболчининг апрель ойидаги натижалари:

Ўрин

Футболчилар

Клуб

I

II

III

IV

V

Жами

1

Ш. Гадоев

“Насаф”

6

4

3

1

-

57

2

И. Алибоев

“Локомотив”

5

5

1

2

1

53

3

З. Қўзибоев

“Машъал”

1

2

4

5

2

37

4

И. Сергеев

“Пахтакор”

1

2

3

3

4

32

5

Н. Павленко

“Олмалиқ”

-

1

3

2

6

23

Ким кимга овоз берди. Тўлиқ рўйхат билан танишинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика