"Шляпамни ечаман". Мюллер "Барселона"ни "Реал"га қарши ғалаба билан табриклади

Alisher
21 мар 2022, 14:47
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер "Барселона"нинг Ла Лига 29-тур доирасида "Реал" (4:0)ни ютгани билан табриклади.

Каталонияликлар таркибида Пьер-Эмерик Обамеянг дубль қайд этди, Роналд Араухо ва Ферран Торрес ҳам биттадан голга муаллифлик қилишди.

"Жоним билан бу ажойиб шоуни томоша қилдим. Шляпамни ечаман", - деб ёзди ўйинчи твиттер'да.

Таъкидлаш керакки, "Барселона" 12та ўйиндан бери ютқазмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/esmuellert_