

"Ўйинни яхши ўтказдик. Биринчи ўйин муҳим ва уни ютганимиз учун ҳаммага раҳмат айтдим. Жароҳат олган футболчимизнинг ҳолатини энди биламиз. Умид қиламизки, футболчимиз бизга ҳали ёрдам бера олади. Нега Мун Чанг Жинни алмаштирдим? Бу ўзгартириш орқали рақибга босимни кучайтириш ва прессингни оширишни мақсад қилгандим. Кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Ўзбекистон ҳам яхши ўйнади де оламан. Уларда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага келганди", - дейди Шин Тае Йонг.



