

Янги келишув 2,5 йил давом этади. Бу эса 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧдан кейин якунига етади.
43 ёшли мутахассиснинг УФА билан шартномаси 2020 йилнинг июлига қадар давом этиши керак эди. У 2016 йилнинг ёзидан буён термани бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида терма Евро-2020га йўлланма олди, шунингдек, Миллатлар лигасида А дивизионига чиқди.



