UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  3 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  27 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  22 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3

Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди Янгиликлар

Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди

“Андижон” собиқ футболчи Шерзод Эсанов Россиянинг “Акрон” жамоасига кўчиб ўтганидан мухлисларга хайрлашув сўзларини ёзди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим ҳимоячиси клуб мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Қадрли “Андижон” мухлислари!

Мен ҳаётимдаги бу муҳим лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман. Ҳурматли андижонликлар ва жамоа мухлислари, ҳар бир ўйинда тинимсиз қўллаб-қувватлаб борганингиз учун сизларга чин дилдан раҳмат айтаман.

Майдондаги ҳар бир дақиқамда сизнинг қўлловингизни ҳис этиб, роҳатланиб ҳаракат қилдим. Шубҳасиз, сизлар Ўзбекистондаги энг яхши мухлисларсизлар!

Мураббийлар штаби, жамоадошларим, тиббиёт ходимлари, маъмурлар ва барча ходимларга ташаккуримни билдираман.

Янги саргузаштларни бошдан кечириш пайти келди. “Андижон”га эса янги марраларни забт этишини тилайман. Улар сизнинг ишончингизни оқлашига ишонаман!”, деди Эсанов.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи фаолиятини Россиянинг "Акрон" жамоасида давом эттиради. Мавсумнинг биринчи қисмида у Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ҳаммаси бўлиб 15 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика