

Шерзод Аъзамов ҳимоячи бўлгани боис ундан ҳам ўз амплуадошларидан қайси ҳимоячиларнинг ўйинларига кўпроқ эътибор қаратиши ҳақида сўрадик.
- Европа чемпионатида ўзим ёқтирган ҳимоя чизиғи вакилларидан Пике, Рамос ҳамда Хуммельснинг ўйинларига кўпроқ эътибор қаратаман. Уларнинг ўйинлари менга ёқади. Ушбу ҳимоячиларнинг ҳаракатларидан кўп нарса ўрганса бўлади. Европа чемпионатида Францияга мухлислик қиламан. Ғолибликка Испания, Германия ва Франция терма жамоалари асосий даъвогар. Чемпионликни мезбонлар қўлга киритишса хурсанд бўлардим ва ич-ичимдан шуни хоҳлаяпман.



