"Шериф" устози: "Ишонинг, ҳаммаси энди бошланмоқда"

Sherzod Nurmatov
30 сен 2021
"Шериф" бош мураббийи Юрий Вернидубнинг айтишича, жамоадагилар ҳозирча Чемпионлар лигаси плей-оффи борасида ўйламаяпти.

"Ҳали гуруҳ босқичидан чиқиш ҳақида гап-сўз йўқ. Олдинда 4 та тур бор. Ишонинг, ҳаммаси энди бошланмоқда. Ҳар бир ўйинга босқичма-босқич тайёрланиш лозим.  7 декабрь куни "Шахтёр" билан гуруҳдаги сўнгги ўйинимиз бўлади – ўшандан сўнг кўрамиз", – деди Вернидуб.

"Шериф"нинг ЧЛдаги дебют иштироки муваффақиятли кечмоқда – икки турда икки ғалаба. Молдова клуби аввал уйда "Шахтёр"ни (2:0), сешанба куни эса Мадридда "Реал"ни (2:1) ютди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS