"Шахтёр" МЮ туфайли Мудрикни "Арсенал"га сотмаган
14 сен 2022 11:09
Янгиликлар
"Шахтёр" МЮ туфайли Мудрикни "Арсенал"га сотмаган
Таниқли журналист Фабрицио Романонинг айтишича, Донецкнинг "Шахтёр" клуби бразилиялик Антони "Аякс"дан "Манчестер Юнайтед"га 100 миллион евро эвазига ўтгани сабабли ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоячи Михаил Мудрикни "Арсенал"га сотишни хоҳламаган.
"Ўйлайманки, келажакда нафақат "Арсенал", балки бошқа клублар ҳам Мудрикни қўлга киритиш имкониятига эга бўлишади. Манбаларим менга "Шахтёр" Мудрикни 30 миллион евродан кўпроқ суммага баҳолаганини айтишди. Улар, айниқса, Антони "Манчестер Юнайтед"га 100 миллион евро эвазига сотилганидан кейин ўз фикрларида мустабид туриб олишди. Шундан сўнг "Шахтёр" футболчини сақлаб қолишга қарор қилди. Уни катта суммага сотишлари мумкинлигига уларнинг ишончлари комил", – деди Романо.
21 ёшли Мудрик жорий мавсум "Шахтёр" сафида 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар