

70 ёшли мураббий Донецк клубида 2004 йил май ойидан буён ишлаб келаётганди. Луческу 12 йил давомида "Шахтёр" билан бирга 8 марта Украина чемпиони бўлди, 6 бор Украина кубогини қўлга киритди, 7 марта Украина Суперкубогига эга чиқди ва 2009 йил УЕФА Кубогини (ҳозирги Европа лигаси) қўлга киритди.



