Шавкат Саидов: “Бош мураббийнинг топқирлиги иш берди”

Narzulla Saydullayev
25 окт 2015
“Қўқон-1912” – “Металлург” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида “Металлург” жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов иштирок этди.

Бугунги ғалаба билан қўқонлик мухлисларни табриклайман. Биринчи бўлимнинг ўзида учрашув тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Аммо вазиятлардан фойдалана олмаганимиз оқибатида мағлубиятга учрадик. Иккинчи таймда мезбонлар шиддатли ҳужумларни ташкил этишди ва ҳақли ғалаба эришишди. Айтиш жоизки, майдон эгаларининг ғалабасида бош мураббийнинг топқирлиги иш берди. Айнан иккинчи таймда майдонга тушган футболчилар ғалабага ҳисса қўшишди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz