UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  0 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  1 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  27 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1

Шаҳзодбек Нурматов: "Терма жамоадан таклиф келишини кутмаган эдим" Янгиликлар

Шаҳзодбек Нурматов: "Терма жамоадан таклиф келишини кутмаган эдим"

Хабарингиз бор, кеча Миржалол Қосимов Ўзбекистон Миллий терма жамоасини Вьетнам ва Гонконгга қарши таркибини эълон қилди.
Ушбу таркибга биринчи бор жалб этилган "Металлург" клуби ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов championat.asia сайтига дастлабки фикрларини билдириб ўтди.

"Очиғи ҳали терма жамоадан таклиф келишини кутмаган эдим. Ўзимни олдимга қўйган энг катта мақсадим шу бўлишига қарамай биринчи бор эшитиб жуда ҳайратландим. Менга ишонганларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Гарчи ҳали якуний таркиб эълон қилинмаган бўлса ҳам терма жамоага жалб этилиш бу барча футболчининг энг катта орзуси ҳисобланади. Бу маъсулиятни олиб юриш улкан шараф ва бундай маъсулиятни оқлашимга ишонаман. Ҳозирда Қаршида эртанги учрашувга тайёрланаяпмиз ва "Шўртан"га қарши учрашувдан сўнг терма жамоага бориб қўшиламан. Терма жамоамизнинг олдида турган икки муҳим учрашувда керакли натижани қўлга киритиш учун ҳамма бирдек ҳаракат қилади".

- Терма жамоамизда ҳужум борасида кўпдан буён муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу эса сизга янада кўпроқ маъсулият юклайди. Бу борада қандай фикрдасиз?
- Ҳужумда ўйнаш бошқа нуқталардан кўра қийинроқ. Шахсан менда ҳам бундай вазиятлар бўлиб туради. Ҳар доим мухлис сўнгги нуқтани қўювчига ишонади ва барча хатолик шу нуқтада кўринади. Ўйлашимча ҳужумда бизда тажрибали футболчилар ҳам етарли. Ундан ташқари бир неча тенгдошларим ҳам ўйнамоқда. Биз кўпроқ гол уриб натижага эришмоқчимиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика