

"Насаф" жамоаси ўз ҳужум чизиғини бекободлик футболчи Шаҳзод Нурматов билан кучайтириб олиши мумкин.
Биринчи даврада "Насаф"нинг ҳужум чизиғида муаммолар юзага келганди. Афтидан ҳужум чизиғидаги камчиликлар Шаҳзод Нурматов орқали беркитиладиган кўринади.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳзодбек Нурматов берган интервьюларида бир неча бор "Насаф"дан жиддий таклиф тушадиган бўлса, унда "аждарлар" сафига ўтишга тайёр эканлигини билдирган эди.



