UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56Дембеле "Барса" билан можарони ҳал қилиш учун Лапорта билан учрашмоқчи  1 00:39"Милан" Обамеянгни ижарага олиши мумкин  0 00:12Диего Коста А Серия клубига ўтишга яқин турибди  0 23:55"Атлетико" Суаресга ўринбосар топди  0 23:28Ушбу мавсумда фақатгина Канселу Мессидан ёмонроқ натижа қайд этмоқда  8 23:01Африка кубоги. Сенегал икки киши кам бўлиб қолган Кабо-Вердени мағлуб этди  4 22:42Жака қишда "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:25Вейналдум АПЛга қайтмоқчи  3 22:08Анчелотти: "Бензема мен туфайли пенальтидан фойдалана олмади"  3 21:51Марио Балотелли: "31 ёшда терма жамоада ўйнаш нормал ҳолат. Умид қиламанки, Италия жаҳон чемпионатига йўл олади"  0 21:42Olamsport: Сакен Бибосиновнинг Ҳасанбой билан жанг учун шарти, «Конор ёзда қайтади» ва бошқа хабарлар  0 21:34Влаҳовичдан кейин "Юве" бор эътиборини Нандесга қаратади  0 21:17Эриксен "Аякс" билан машғулот ўтказмоқда  0 20:50Марсьяль Испанияга етиб келди  3 20:23Это'О: Гвардиола "Бавария" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмади, Моуриньо эса "Порту" билан ушбу турнир ғолибига айланди  14

Шаҳзод Нурматов: "Мавсум давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказганимизга қарамай Суперлигада қолишни уддаладик" Янгиликлар

Шаҳзод Нурматов: "Мавсум давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказганимизга қарамай Суперлигада қолишни уддаладик"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлига-2021 якунларига кўра турнир жадвалида 10 ўринни эгаллади.

Албатта ушбу кўрсаткич аввалги йилларга қараганда анча паст ҳисобланади. Боиси барчамиз бу жамоанинг ўта ўринларда кўришга одатланганмиз. Лекин мавсум сўнггидаги қалтис вазиятни ҳисобга олганда жамоа кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқа олди. Биз билан суҳбатда бўлган ҳужумчи Шаҳзод Нурматов бу борада қуйидагича фикрларни билдирди. 


- "Металлург" учун мавсум қандай ўтди? Қониқарсиз десак жамоа лигада қолишни уддасидан чиқди, қониқарли десак, жамоа эгаллаган ўрни ўзига мос эмас...

- Жуда қийин мавсум ўтказдик. Йил давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказган бўлсакда, охирида Суперлигада қолиш вазифасини бажардик. Охирги иккита ўйиндаги ғалабалардан сўнг барча хурсанд бўлди. 

- Сўнгги учта ўйинда жамоа тартибли ҳаракат қилди ва натижа кўрсата олди. Ноябрь ойидаги ФИФА кунлари кунлари юзага келди. Қайсидир маънода танаффус жамоа учун вақтинча қўниш вазифасини бажариб, футболчилар ўзига келиб олишига ёрдам бердими?

- Шундай десак ҳам бўлади. Тикланиб олишимиз учун ёрдам берди. Шунингдек испаниялик мураббий Луисма Эрнандеснинг ҳам хизмати катта. Ички муҳитни яхшилашга эришди, дея оламан. 

- Александр Лобанов, Камолиддин Тожиев каби футболчилар сўнгги турларда сафга қайтди. Бундай масъулияти катта ўйинда лидерлар кўп нарсани ҳал қилади...

- Уларнинг сафимизга қайтгани жамоанинг руҳини кўтарди. Бу фикрга қўшиламан. Қийин пайтда тажриба барибир ўз сўзини айтади. Етакчиларнинг ўрни катта, деб ўйлайман. Лекин ёшларсиз ҳам вазифасини бажара олмасдик. Чунки майдонда 11 киши ўйнайди. 

- "Металлург" сиз учун қадрдон жамоа ҳисобланади. Шу клуб орқали мухлисларга танилгансиз. Лекин сиз ўйнаган пайтдаги билан солиштирганда ўзгаришлар кўп. Бу сизда қандай фикрларни уйғотди?

- Мазкур жамоада ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Мухлислари ҳам ўзгача. Мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолган. Кўп нарсалар ўзгарган. Жамоа базаси яхшиланган. Академия ишга туширилди. Кўп ўзгаришларга қўл урилган. 

- Мавсум бошида чемпионат қандай ўтишини тахмин қилган эдингиз? 

- Бошқа жамоаларнинг қайси ўринларни эгаллашларини тахмин қилмаганман. Лекин "Металлург" мавсумни тепа ўринларда тугатишини тахмин қилгандим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+1   
01 дек 15:40:48
оскар
Нечта гол урди шу хужумчи ушбу мавсумда
+1   
01 дек 15:36:52
fc Surxon
Xalq ahmoq emas hamma bilib turibdi qanday qolganlaringni
+1   
01 дек 15:35:57
fc Surxon
Uddalamadinglar balki ko'maklashib yuborishdi
   
01 дек 15:51:53
ilkhomaka
3 та уриптила гол
   
01 дек 15:37:03
ilkhomaka
ўйин тугади... шу захоти чупперлигада 16 команда бўлмайди деган баёнот чиқарилди!
   
01 дек 15:36:13
ilkhomaka
қўйсангчи ука!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика