UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Биринчи лига 5-тур учрашувлари якунланди  21 18:45МЮ Мертенс учун "Наполи"га 30 млн. евро таклиф қилишга тайёр  1 18:40LIVE. "Эл-Классико"гача...  148 18:14Сафга қайтган Милик "Наполи"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  6 17:26"Реал Сосьедад" ғалабага эришди  3 16:41Омар Моманидан янги карикатура: Зума Матичнинг голидан ҳайратланди  13 16:062-лига. "Ўрикзор" - "Челано" 2:2  2 15:49Сане: "Гвардиола менга Месси ва Неймар каби ўйнаб кўришни айтмоқда"  7 15:42ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бунёдкор" - "Ал Аҳли". Ўйиндан олдинги матбуот анжумани  3 15:18Анзур Исмоилов иштирок этган баҳсда "Чанчун Ятай" ғалабага эришди  3 14:34ВИДЕО. "Қўқон-1912" - "Металлург" 3:0  0 14:26ОЧЛ: 1094 кундан буён ғалаба қозона олмаётган "Бунёдкор"  11 14:25“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” учрашуви ҳакамлари  3 14:08Olamsport: Ғоибназаровдан нокаут, Тошкентда бокс байрами ва бошқа хабарлар  0 13:45ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Олмалиқ" - "Қизилқум" 0:0  1

12 апр 15:35
Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Самвел Бабаянни ҳақиқий синов кутмоқда"

Бугун Олий лига 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Турнинг марказий баҳси "Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашуви ҳақида сайтимиз ходимлари ўз фикларини билдириб ўтишади.

Бугунги ўйинлар ичида "Пахтакор" - "Олмалиқ" сўзсиз марказий баҳс саналади. Бу иккала жамоалар ўртасидаги беллашув қизиқарли кечиши аниқ. Бу ўйинни қандай боришигина эмас, умуман ушбу тўқнашув ва унинг натижаси қандай бўлиши ҳозирда кўпчиликни қизиқтириб турибди. Шу жумланадан мени ҳам. "Олмалиқ" мавсумни яхши бошлади. "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозониб туриб, дуранг қайд этишди. Бу ҳам аслида улар учун қониқарли натижа бўлди. Кутилмаганда эса "Андижон" билан ўз майдонларидаги кечган ўйинда очко йўқотишди. Игорь Шквирин жамоаси ҳозирча мағлубиятсиз мавсумни давом эттиришмоқда.


Уларга совриндорлар қаторида юриш учун ажойиб имконяитлар мавжуд. Шквирин жамоасининг ўз ўйин услуби бор ва улар ҳар қандай рақибга қарши ўз ўйинларини намойиш этишлари ҳам мақтовга арзийди. Самвел Бабаян бошчилигидаги "Пахтакор" клуби ҳозирда якка пешқадам бўлиб турибди. Жамоа кетма-кет ғалабаларни нишонлаб келаётган ягона клуб саналади ҳозирда. "Пахтакор"нинг бу йилги режалари, мақсадлари аниқ ва жамоа шу вазифалар йўлида олға бормоқчи. Самвел Бабаянни "Пахтакор" билан қўлга киритган ғалабалари шунчаки омадми ёки бу меҳнатлар самарасими?


Бу саволга ушбу ўйиндан кейин жавоб олсак ажаб эмас. Сабаби, "Олмалиқ" жиддий рақиб. Яъни "Пахтакор"нинг аввалги тўртта рақиби билан солиштирганда, ҳақиқатдан ҳам олмалиқликлар бироз бошқа савиядаги жамоа ҳисобланишади. Уларни учинчи турда амалдаги чемпион "Бунёдкор"дан меҳмонда очко тортиб олишгани ҳам бежизга эмас. Бу ўйин борасида фикр билдириш қийин. "Пахтакор" ўз майдонида иштирок этаётганлиги уларга  устунлик бериши табиий. Ўйлашимча, бу баҳсда "Пахтакор"ни, хусусан Самвел Бабаянни ҳақиқий синов кутмоқда. Агарда ушбу синовдан Самвел Бабаян ғолиб сифатида чиқиб кета олса, демак "Пахтакор" чемпионлик учун асосий даъвогар эканлигини яна бир бор исботлай олади.


Игорь Шквирин жамоаси эса бу ўйиндан кейин ўзларининг кучларини чамалаб олишади. Менимча, бу тўқнашув кечаги "Бунёдкор" - "Локомотив" ўйинидан мазмунлироқ ва чиройлироқ ўтади деб ўйлайман. Бугун жамоалар томошабоп футбол намойиш этиб беришади деб умид қиламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" - "Ювентус" 0:0 ёхуд Турин клуби ярим финалда
ЕЧЛ чорак финали доирасидаги "Барселона" -...  282
Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6та учрашув бўлиб ўтди.  144
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: