Шаҳар мэри "Валенсия"ни сотилишига қарши чиқди

Tolibjon Qosimov
12 дек 2013, 13:56
Валенсия шаҳри мэри Рита Барбера клубнинг сотилишига қарши чиқди.
Сўнгги йилларда "Валенсия" янги стадион қураётгани туфайли оғир молиявий аҳволни бошидан кечирмоқда. Айни пайтда клуб Испания чемпионатининг 9-поғонасида бормоқда.

– Мен "Валенсия"нинг сотилишига қаршиман, – дейди Барбера AS нашрига. – Бу тўғри қарор эмас. Клубга ёрдам берадиган инвесторлар топиш керак.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru