UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  0 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  1 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  9 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  12 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  8 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20

Шаҳар бедарвозами? Янгиликлар

Шаҳар бедарвозами?

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали ўзбек футболидаги муаммолардан бирига тўхталди:

"Янги йилнинг аввалида "Навбаҳор", "Нефтчи" ва АГМК жамоаларининг фаол трансфер компанияси барчани ўзига маҳлиё қилиб қўйди. Эйфориядаги мухлислар "Пахтакор" гегемонлиги якунлангани, чемпионлик Олмалиқ ёки Наманганга насиб қилиши ҳақида гапиряпти. Лекин, негадир "Насаф" яна жим...

Умуман олганда, ҳозир футболимиз учун Қарши шаҳри жамоасининг кучайиши муҳимроқ. Чунки "Насаф"ни 15 март санасида кутиб турган ўйин ("Банияс" майдонида) биз учун муваффақиятли якунланса, 2022 йилда ҳам халқаро майдонда 3 клубимиз иштирок этади ("Сўғдиёна"га ОФК кубоги учун йўл очилади). ОЧЛ ва ОФК кубогидаги ижобий натижалар эса 2024 йил учун халқаро мусобақаларга бериладиган квоталаримизга таъсир қилади. 

Аммо "Насаф" матбуот хизмати жим. Жамоани Дониёр Нарзуллаев ҳамда Андрия Калудерович тарк этди, таркибга келиб қўшилган янги футболчилар ҳақида маълумот берилмади, ҳеч ким трансфер қилинмади. Аслида қилишнинг имкони ҳам йўқ!

Боиси шундаки, ФИФА 9 декабрь куни "Насаф"га трансфер тақиқи белгилаганди. Бу санкция Абделае Диаките олдидаги қарздорлик ва жарима тўланмагани учун қўйилган. Энг қизиғи, франциялик футболчи Ўзбекистонда 1 кун ҳам бўлмаган, лекин жамоа раҳбариятининг "оқилона" қарори туфайли белини оғритмасдан ҳам 100 минг доллар ишлаб топади. Шунингдек, клуб ОФКга ҳам жарима тўлаши кераклиги айтиляпти ("Ли Ман" билан ўйинда стадиондаги хавфсизлик масаласига эътиборсиз бўлгани учун). Бу жазо ҳам айнан раҳбариятнинг қўпол хатоси туфайли "осмондан тушди". Агар "Насаф" мутасаддилари ОФК вакилининг огоҳлантиришини тўғри қабул қилишса, катта эҳтимол билан бундай бўлмасди.

Энди савол туғилади: юқорида айтилган ҳолатларда "қовунни ким(лар) ерга тушириб юборган?" Уларга нисбатан қандайдир чора кўриладими ёки клуб бюджети ҳамда ўзбек футболи имиджига катта зарар етказаётганлар даҳлсиз кимсаларми? 

Юқоридаги каби ҳолатлар аввалроқ давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштириладиган бошқа жамоаларда ҳам такрорланганди. Бу мутасаддиларнинг илимсизлиги туфайли юзага келадиган ҳолат. Иш жараёнида билим тополмаган мутахассислар ҳеч бўлмаса мухлислардан узр сўраш учун куч тополса яхши бўларди. Ҳамма ўз хатолари учун жавоб бериши керак! 

P.s. Афсуски, яқин келажакда бундай бўлмаса керак. Чунки дарвозаси йўқ шаҳарлар фақат бизда бор...", — дейилади постда.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика