“Севинч” – тўққиз карра Ўзбекистон кубоги соҳиби!
14 ноя 2016 17:34
Янгиликлар
“Севинч” – тўққиз карра Ўзбекистон кубоги соҳиби!
Ҳозиргина Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2016нинг финал учрашуви ниҳоясига етди.
Учрашувда жамоамиз Бекободнинг “Металлург W” жамоаси билан баҳс олиб борди. Финалда 0:2 ҳисобида жамоамиз ғалаба қозониб, XV Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.
Учрашувдаги голларни Феруза Турдибоева, Зебо Жўраевалар киритди.
Шундай қилиб, “Севинч” ўз тарихида тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди.
XV ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. ФИНАЛ
“Металлург W” (Бекобод) – ”Севинч” (Қарши) 0:2
14.11.2016. ”ЖАР” стадиони. Соат 14:00да
Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)
Гол: Феруза Турдибоева, 2′-0:1, Зебо Жўраева, 14′-0:2
“Севинч” жамоаси бу йилги аёллар ўртасида ўтказилган мини-футбол бўйича ҳам, ктта футбол бўйича ҳам ҳамма совринларга эгалик қилди. Офарин!
Финал учрашуви тафсилотини сайтимиз орқали кейинроқ ёритамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар