

Йиғин Шахрисабз туманининг тоғли маскани – Мироқида олиб борилмоқда.
Футболчи қизларнинг тайёргарлик жараёни 30 июлгача давом этади.
Жамоамиз таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, бунгача ҳимоячи Шоҳида Тожиддинова иккинчи даврадан «Шўртан Lady» жамоасида (ижара асосида) фаолиятини давом эттиради.
Сафимизга «Андижанка» жамоасида тўп сурган Гулҳайё Маннабоева келиб қўшилди. Ҳозирги пайтда мураббийларимиз бу футболчини кўрикдан ўтказишмоқда. Агар у мураббийларга маъқул келса, иккинчи даврадан у жамоамиз сафида тўп тепиши мумкин.



