
7 июль куни инглиз клуби "Севилья" билан 23 ёшли футболчи трансфери борасида келишувга эришгани эълон қилинганди, аммо бу амалга ошмади.
Маълумотларга кўра, Амави тиббий кўрикдан ўтган, бироқ испан клуби раҳбариятининг натижалардан кўнгли тўлмади. Клубдагиларнинг таъкидлашича, ҳимоячи жамоа стандартларига жавоб бермайди. Олдинроқ франциялик футболчи "Севилья" биоан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олган эди.
"Астон Вилла"дагилар юзага келган вазиятдан ҳайратда ва Амавида "Севилья"га ўтиши учун ҳеч қандай муаммо йўқ деб ҳисоблашади.