Расман: “Севилья” Бунунинг трансфер ҳуқуқини қўлга киритди
05 сен 2020 21:45
Янгиликлар
Расман: “Севилья” Бунунинг трансфер ҳуқуқини қўлга киритди
Марокаш термаси кипери Яссин Буну “Севилья” шарафини ҳимоя этишда давом этади.
“Жирона”га тегишли бўлган дарвозабон ўтган мавсумни ижара асосида “қизил-оқлар” таркибида ўтказганди. Энди эса севильяликлар раҳбарияти 29 ёшли посбоннинг трансфер ҳуқуқини қўлга киритди ва у билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Буну 2019/20 йилги мавсум клуб сафида 18 ўйинда қатнашган бўлиб, шулардан 10 та баҳс эса Европа Лигасига тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар