

"Мақсадимиз - доимо ғалаба қозониш. Йўлланма тақдирини ҳал қилган бўлсакда, Украинага дам олиш учун келмагандик. Ушбу ўйин мен учун ҳам алоҳида аҳамият касб этарди. Чунки, ушбу ўйинда мен терма жамоа таркибидаги 100-ўйинимни ўтказдим.
Пенальти? Баъзида гол кирита оласан. Баъзида эса йўқ. Бунинг қўрқинчили жойи йўқ.
Энди Франциядаги турнир ҳақида ўйлаймиз. Европа чемпионатида кетма-кет 3 маротаба ғолиб бўлиш ҳали ҳеч кимга насиб этмаган. Лекин, биз буни уддалаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", - дейди Фабрегас.



