Сержи Роберто тез орада Манчестер жамоаси футболчисига айланиши мумкин

Alisher
3 июн 2020, 15:39
"Манчестер Сити" "Барселона"нинг универсал ўйинчиси Сержи Робертога қизиқмоқда.

Ҳимоя ва ярим ҳимояда бирдек ўйнай оладиган 28 ёшли хавбек "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола ва клуб директори Чики Бегиристайну билан яхши таниш.

"Барселона" раҳбарияти эса "Сити"нинг илтимосига жавобан ўйлаб олиш учун вақт олди. Каталонияликларнинг талабларидан бири ўйинчини алмашмаслик, балки сотишдир.

Бегиристайн "Барса"нинг жавобини кутмоқда, шундан сўнг томонлар расман музокараларга киришишади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo