UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Olamsport: Канелонинг жанги муддатидан олдин якунланди, Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги рақиби аниқ ва бошқа хабарлар  0 09:58Клопп: “Бунга эришиш иложсиз эмас, аммо жуда қийин”  0 09:40Агуэро: “Хато қарор қабул қилдим. Узр сўрайман”  12 09:19Нойер Каннинг рекордини такрорлади  1 08:50Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим”  2 08:23Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик”  1 07:56Тухел ЧЛ финали ҳақида: “Челси” ўз кучи билан “Ман Сити”ни мағлуб эта олишини тушуниб турибди”  28 07:31Месси 15 йил ичида илк марта Мадрид клубларига қарши баҳслардан бирорта гол уролмади  9 07:15Гвардиола: “Челси” топ жамоа, аммо “Сити” яхшироқ ўйнайди”  19 05:30АПЛ. "Ливерпуль" - "Саутгемптон" 2:0  0 05:25Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" - "Бешикташ" 3:1  0 05:20АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 1:2  1 05:15Бундеслига. "Бавария" - "Боруссия М" 6:0  0 05:10А Серия. "Интер" - "Сампдория" 5:1  1 05:05ЛаЛига. "Барселона" - "Атлетико Мадрид" 0:0  0

Сергей Лебедев: "Жаҳон термаси таркибида Папен, Маттеус, Веа ва Шукурлар билан бирга тўп тепиш катта бахт эди" Янгиликлар

Сергей Лебедев: "Жаҳон термаси таркибида Папен, Маттеус, Веа ва Шукурлар билан бирга тўп тепиш катта бахт эди"

Яқинда "Бухоро" жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Сергей Лебедев клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Сергей Элефертович футболга кириб келишингиз, илк қадамларингиз қандай бўлган?

- Футбол билан болаликдан ошноман, у ҳаётим мазмунига айланиб улгурган. Болалар жамоаларидан тортиб, ёшлар ва ўсмирлар жамоаларида тўп тепганман. Проффессионал фаолиятимни "Турбина" (Брежнев)  ва "Динамо" (Киров) жамоаларида бошлаганман. Ҳарбий хизматни Кировда  ўтаганман. 1989 йили ёзда Нефтчи жамоаси Киров шаҳрида йиғин ўтказади ва ўша пайт шахсан Юрий Вазгенович мени ўз жамоасига таклиф қилган. Менга кўп жамоалардан таклифлар бўлган. Мен эса Фарғонанинг "Нефтчи" (у пайтда "Нефтяник" деб аталган) жамоаси таклифига рози бўлганман. 

- Сиз 1994 йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида  Ўзбекистон терма жамоаси билан чемпионликка эришгансиз. Келинг, ўша дамлардаги хотираларни эсласак...

 - Биласизми, турнирга етиб келганимизда  бизни ҳеч ким назарга илмаган, қандайдир кераксиз жамоа деб ҳисоблашган. Ўйиндан-ўйинга бизга нисбатан муносабатлари ўзгара бошлади. Чунки, давомли ғалабалар уларни ҳайратга сола бошлаган эди. Биринчи ўйинда Саудия Арабистон терма жамоасини 4-1 га ютдик, сўнгра Малазияни 5-0. Ўшандан кейин биз шунчаки  "совға" эмаслигимизни англаб етишганди. Энг қийин ўтган ўйин бу Жанубий Корея билан ярим финал "жанги" эди, жуда ҳам ҳаяжонли баҳс бўлган. Финалга чиққанимиздан кейин ўйинга руҳан тайёр эдик. Ортга йўл йўқ эди ва биз ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионларига айландик. Уни сўз билан тасвирлаш жуда ҳам қийин. Шу уч ҳафта ичида аҳил иноқ жамоага айлангандик. Хуллас зўр ажойиб даврлар бўлганди, дея оламан.

 - Бир қизиқ факт шу пайтгача МДҲ давлатлари футболчилари орасида Жаҳон терма жамоасида тўп тепган ягона футболчисиз. Ўша пайтдаги футбол юлдузлари билан бирга тўп тепганда нималарни ҳис қилгансиз, ҳаяжон бўлмаганми?

- Ха, ўта кучли ҳаяжон бўлган. Аслида мени Осиё терма жамоасига таклиф қилишган эди, борганимиздан кейин нимадирлар рўй бердию мени Жаҳон терма жамоасига таклиф қилиб қолишди. Ўйнайсанми деб сўрашганда, қандай йўқ дейиш мумкин бундай таклифга? Жон деб рози бўлдим. Мен ҳар иккала терма жамоа билан машғулот ўтказган эдим. Улар ўртасида жуда катта тафовут бор эди. Жаҳон термасига қарасак Папен, Маттеус, Рейна, Веа, Шукур ва бошқа юлдузлар билан бир сафда тўп тепиш катта бахт эди. Улар билан суҳбатлар ҳам бошқача ҳузур берарди. Футболга бўлган қараш уларда бошқача эди.

 - "Бухоро" жамоасида мураббий бўлиб иш бошлашингиз қандай рўй берди?

- Даврон Орифович мени ва Анвар Бердиевни "Бухоро"да бирга ишлаш таклифи билан чиқди. Албатта бундай таклифларга ижобий қарайман. Розилик  бердим. Қолаверса "Бухоро"дек ўтмиши бор ва келажагига ишонадиган клубда ишлаш ҳаммагаям насиб этавермайди. Жамоанинг мақсади мени қизиқтиради, ўзимни эмас, аввало жамоа манфаати муҳим мен учун. Меҳнатдан тўхтамаслик керак, жамоа ғалаба қозонаверса, мақсад сари интилаверса биз мураббийларнинг юзимиз ёруғ бўлаверади. Футболчилик пайтимда ҳам мураббийлик давримда ҳам устозим Юрий Вазгеновични бир гаплари фақат ёдимда "Жамоа майдонга чиқдими ҳаргал худдики охирги ўйинга тушгандек, фақат ғалабани ўйлаши керак ва натижага эришиши зарур". 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+2   
01 мар 10:16:12
EURONEFTCHI
Сергей Лебедев. Тирик, аммо "қадр" сиз Афсоналардан...
+1   
01 мар 10:32:11
Fc.Neftchi Fergana
Sergey Lebedov O'zbek Futboli Afsonalaridan Biri...
+1   
01 мар 10:06:12
Холмирзаев Комил
Лебедев кучли зарбага эга футболчи эди Куман сингари
   
01 мар 23:43:02
intilganga tòle yor
Zarbalari Osiyoni titratgan futbolchilar.
   
01 мар 22:19:26
Badjio
Лебедев гуёки узи ярим жамоа эди у жуда кучли зарбалари билан гол уриб турарди,мурабийлик ишида омад тилайман лекин уйлашимча у нефтчи учун яралгандек
   
01 мар 22:07:24
Alisher Yuldashev
Ха бу котта шарафку жахон термасида уйнаш фернанда еро билан тушган расмга хам гап йок зарбаси тупни айлантириб тепишлари ажойип эди.
   
01 мар 10:35:40
Fikrchi
Istiqlol xaqida kimdir ma‘lumotga egami murabbiylar ketipti u yerda kim murabbiy yoki....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика