

"Голдаги эпизодни шунчаки ажойиб деб таърифлаш мумкин. У аста-секинлик билан жисмоний ҳолатини яхшилаб бормоқда. Дастлабки ўйинда камроқ ўйнаганди. Бугун эса кўпроқ, учинчисида ҳам табиийки, имконият кўпроқ берилади.
Икки хил тайм бўлгани нормал ҳолат. Икки хил таркибимиз бор, шу боис ёшларга ҳам имконият бериш керак. Ўз навбатида бизда ривожланиш учун махсус режа тузилган. Бу эса энг асосийси.
Ҳафталик циклни инобатга олсак спарринг учун яхши рақиб бўлди. Ушбу ўйин учун қилинган ишлардан кейин бизга оғир бўлди. Ҳаракатланишда кўплаб муаммолар чиқди. Бироқ бу тушунарли ва кутилган ҳолат", - деди Семак.



