"Селтик" қаторасига 4-бор треблга эришди

20 дек 2020, 22:52
"Селтик" Шотландия кубоги финалида "Хартс" клубини мағлуб қилди.

Асосий ва қўшимча бўлимларда 3:3 ҳисоби қайд этилгач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди – 4:3. "Кельтлар" дарвозабони Конор Хазард 2 зарбани бартараф қилди.

Шу тариқа Нил Леннон жамоаси жорий мавсумда Шотландия чемпионати, мамлакат кубоги ва лига кубогини қўлга киритиб, требл қайд этди.

Маълумот учун, "Селтик" қаторасига 4-йил шундай натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: celticfc.com