"Сельта"нинг собиқ футболчилари Неймарни финтлари оқибатида жабр чекиши мумкинлигидан огоҳлантиришди

Aslanov Jasurbek
16 фев 2016, 14:20
"Сельта"нинг баъзи собиқ футболчилари "Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг ўйини борасида фикр билдирди.

"Неймар финти? Агар "Барселона" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганида бу ишни қилмаган бўлар эди. Жамоа мухлислари уни танқид қилишарди. Неймарга эҳтиёт бўлишни маслаҳат бераман, чунки у таваккал қиляпти. Футболчи бир кун ғазабдаги рақиби билан дуч келиши ва финтлари учун афсуслаши мумкин" - дейди Франсиско Салинас.

Хавьер Мате ҳам бу борада ўзи фикрини билдирди: "Агар майдонда бўлганимда, бу менга ёқмаган бўлар эди. "Барселона" ўйин услубини ҳурмат қиламан, аммо улар қолганларнинг зарарини ҳам ҳисобга олиши лозим".

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›