

“Ҳозирда «Реал»нинг ишлари ёмон эмас ва айни пайт жамоада қанча футболчи жароҳатдалигидан хабарим бор. Ҳозир «Арсенал»даман ва ўзимни жуда яхши ҳис этмоқдаман. «Реал»дан кетишим кераклигини сезиб тургандим. Мадридни қийинчиликсиз тарк этдим. Айни вақт ўзим истаган ердаман ва жуда бахтиёрман. Менинг асосий ғоям футбол ўйнаш ва ундан завқ олиш бўлган. Ўтган икки йил давомида эса бундай бўлмади ва мен бахтсиз эдим”, – дейди хавбек.



