UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  6 16:49"Машъал" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  3 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  4 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  3 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4

Сайдулло Раҳматов: "Чемпион жамоага қарши ўйинлар доим қийин кечган” Янгиликлар

Сайдулло Раҳматов: "Чемпион жамоага қарши ўйинлар доим қийин кечган”

Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ҳимоячи Сайдулло Раҳматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Назаримизда жамоага бироз характер етишмагандек гўё...
- Нима ҳам дейишим мумкин. Баҳс кутилганидек оғир ўтди. Кучли чемпион жамоага қарши доим қийин бўлиб келган. Лекин, боримизни бериб ўйнашга ҳаракат қилдик. Шунда ҳам омад етишмади. Айрим вазиятларда ҳаттоки, бирга-бир вазиятлардан унумли фойдаланишда сусткашликка йўл қўйдик. Рақиб эса ўзи яратган вазиятларни голга айлантирди. Менимча, уларнинг ютуғи шунда бўлди. Сен урмасанг, сенга уришади.

- Кўрдикки “Пахтакор” бутун баҳс давомида тўпни ва ўйин тизгинини назорат қилиб борди АГМКга биринчи рақам остида тўп тепишига нима тўсқинлик қилди?

- Бундай жамоага қарши иккинчи рақам остида ҳаракатланишимиз табиий эди. Чунки, миллий терма жамоамизни асосини “Пахтакор” футболчилари ташкил этишади. Уларга очиқ футбол таклиф қилиш хато ҳисобланишини билардик. Қарши ҳужумларда имкониятимизни кутдик.



- Сизнинг позициянгиздан Достон Ҳамдамов кўп бор қочиб, ҳужумни ривожлантиришга интилди. Унга етарли даражада қаршилик кўрсата олдим деб ўйлайсизми?

- Нафақат Ҳамдамов, барча чизиқдаги футболчиларини ўрганганимизга қарамасдан, керакмас жойда хатолар юз берди. Барибир, махорат ва техника ўз сўзини айтди.

- Тушуниб турибмиз, мағлубиятдан кейин, руҳий тушкунликдан чиқиш осон эмас. Шундай бўлсада Лига кубоги финалида жамоадан ноодатий ва бошқача ўйин кутсак бўладими?

- Лига кубоги финалидан олдин Суперлига тур учрашувлари турибди. Аввал, шу ўйинлар ҳақида бош қотирамиз. Умуман, бу борада ўйлашга ҳали эрта.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика