Савич ортидан Иммобиле ҳам Саудияга йўл олиши мумкин

Оқил Абдубарноев
13 июл 2023
Сергей Милинкович-Савич ёзги трансфер ойнасида "Лацио"дан "Ал Ҳилол"га ўтди.

Рим клуби яна бир муҳим футболчидан айрилиши мумкин - ҳужумчи Чиро Иммобиле. Журналист Турки Альгамдининг ёзишича, номи ошкор этилмаган Саудия Арабистони клуби 33 ёшли футболчига йилига 15 миллион евро маош ва 5 миллион евро бонус таклиф қилмоқда.

"Лацио" президенти Клаудио Лотито Милинкович-Савичнинг кетишини ҳисобга олиб, Иммобилени қўйиб юбормаслиги мумкин. “Бургутлар” келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Чиро Иммобиленинг "Лацио" билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Football Italia