

Бу баҳсда "матрасчилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйин "Атлетико"нинг 2017 йилдаги илк учрашуви ҳисобланади. Жамоа ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес иккинчи маротаба "Атлетико"нинг янги йилдаги илк голига муаллифлик қилди.
Сауль ўтган сафар бу натижани "Райо Вальекано"га қарши Испания Кубоги баҳсида қайд этган эди.


