

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне Саудия Арабистонига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Ситида қоласизми? Ҳа. Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш ҳақида кўп сарлавҳаларни ўқидим, лекин ҳеч ким билан гаплашмадим. Агар яхши таклиф бўлса ва Пепга кетишни хоҳлаётганингизни айтсангиз, бу рўй бериши мумкин. Бироқ мен ҳеч қачон кетишни истаётганимни билдирмаганман. Агар йирик таклиф келиб тушса, бу менинг оилам, қариндошларим, невараларим ва дўстларим учун мўлжалланган", – деди бельгиялик хавбек.



