Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди

Alisher Ostonov
2 ноя 2025, 01:32
Саудия Арабистони Про лигаси 7-тур доирасидаги "Ал Насср" — "Ал Файха" ўйини бўлиб ўтди.

Дастлаб меҳмонлар ўйинчиси Жасон 13-дақиқада ҳисобни очди. Криштиану Роналду бунга жавобан 37-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Айнан португалиялик 90+15 да пенальтини голга айлантириб, жамоасига ғалаба тақдим этди.



Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia