UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  1 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  2 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  3 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  2 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  14

Сарвар Каримов: Жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди Янгиликлар

Сарвар Каримов: Жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди

Кеча Абу Дабидаги "Bab Al Bahr Hotel" меҳмонхонасида ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг, U-17 ўсмирлар терма жамоамизнинг яна бир дарвозабони, Сарвар Каримов ҳам championat.asia сайтига қуръа ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Сарвар, қуръа ташлаш маросимидан кейин, гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Қуръадан кўнглим тўлди ва бизга бу борада омад кулиб боқди деса ҳам бўлади. Тўғри, Хорватия, Марокаш ва Панама ўсмирлар терма жамоаларини ҳам кучсиз деб бўлмайди. Ўзига яраша тактика ва ўйин услубига эга жамоалардир. Умуман олганда, жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди. Қолаверса бундай ёшдаги терма жамоаларнинг бирортасини кучли ёки аксинча дейиш ҳам ноўрин.

- Шахсан сиз учун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўрин олган С гурухида, кўпроқ қайси жамоа хавфли кўринмоқда?

- Очиғи, рақибларимиз ҳақида бугунги кунда тўла маълумотга эга эмасмиз. Менимча ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак.

- Гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш имкониятимизни қандай баҳолайсиз?
 
- Гуруҳдан чиқиш учун астойдил курашамиз. Бунинг учун айни пайтда пухта тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар бир рақиб билан ўйнаса бўлади. Шунинг учун мақсадимиз жаҳон чемпиони бўлиш!

- ЖЧда қайси терма жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлардингиз?

- Гуруҳда кучли ва номдор бўлган рақиблар билан тўқнаш келишни истагандим. Бразилия, Аргентина... шу каби кучли терма жамоаларга қарши ўйнашни ният қилгандим. Умид қиламанки, уларнинг барчаси билан жаҳон чемпионатида ўйнашга улгурамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика