Сарри: "АПЛ ҳакамларининг савияси турнир кучига мос эмас"

Aslanov Jasurbek
15 апр 2019, 11:45
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри АПЛнинг 34-турида "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Тўғри йўлдамиз ва ўсишда давом этяпмиз деб ўйлайман.

Иккинчи голдан сўнг омадимиз келмади, аммо 3 дақиқа ичида 3та вазият яратишга муваффақ бўлдик.

Биринчи голга тўхталадиган бўлсак, Эмерсонга нисбатан қўполлик ишлатилган эди. Премьер-лига дунёнинг энг кучли лигаси ҳисобланади, аммо бу ҳакамларга таалуқли эмас. Ҳакамларнинг савияси чемпионат кучига тўғри келмайди. Умуман олганда, "Ливерпуль" ғалабага муносиб эди" - дейди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ВВС