UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  4 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Сардор Жаҳонов: “Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ” Янгиликлар

Сардор Жаҳонов: “Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ”

Теглар :  Сардор Жаҳонов
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Жаҳонов фаолиятини Ҳиндистон чемпионатида давом эттирмоқда.

 Ўтган мавсум у “Ражастан Юнайтед” клубида ўйнаган бўлса, янги мавсум аввалида “Нерока” билан шартнома имзолади. Мана шундан кейин футболчи билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Сардор, “Нерока” клубига ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Хабарингиз бор, ўтган мавсум мен Ҳиндистон I лигаси иштирокчиси “Ражастан Юнайтед” шарафини ҳимоя қилдим. Бу жамоада кўрсатган ўйинларимдан келиб чиқиб, “Нерока” менга таклиф билан чиқди. 

- “Ражастан Юнайтед” сизни ўз сафида олиб қолиш учун янги шартнома таклиф қилмадими?

- Таклиф бўлди, албатта. Лекин молиявий томонлама яхши эмасди. “Нерока” эса менга яхши маош таклиф қилди. 

- Янги жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув 1 йилга мўлжалланган. 

- Ҳиндистон футболи сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ҳаммаси ажойиб дея оламан. Футбол ўйнаш учун барча қулайликлар бор. Клублар футболчиларга барча шароитларни яратиб берган. Асосийси, яхши ўйин кўрсатиш талаб қилинади. 

- Стадионлар ва мухлислик маданияти борасида қандай фикрдасиз?

- Барча стадионлар табиий ва сифатли дея оламан. Мухлислар эса миллионлар ўйинини жуда яхши кўришади. Ҳар бир ўйинга ташриф буюриб, мухлислик қилишади. 

- Мамлакат маданияти ва таомларига мослашишда қийинчилик бўлгани йўқми?

- Ҳаммасига кўникиб боряпман. Таомлари ва бошқа жиҳатларидан ҳам айтарли муаммо юзага келгани йўқ. 

- Маош тўлаш борасида узилишлар кузатилмайдими?

- Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ. Ҳаммаси вақтида бериб боради. Легионерларни яхши ҳурмат қилишади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика