Сардор Эминов: "Нефтчи"га тезда қўшилиб кетдим"
29 янв 2016 12:00
Янгиликлар
Сардор Эминов: "Нефтчи"га тезда қўшилиб кетдим"
"Янги мавсумга одатдагидек тайёргарлик кўраяпмиз. Ўтган йил мавсум тугагач Андрей Фёдоров менга таклиф билан чиққанди. Декабрь ойида Фарғонадаги йиғинда қатнашдим. Тошкентда тўртта ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Бу йиғинда мураббийлар кўплаб ўйинчиларни синовдан ўтказиб олишди. Бундан ташқари жисмоний юкламалар билан бирга учрашувлар ўтказиш қийин. Барча йигитлар аста-секин формага кириб боришади".
"Менимча янги чақирилган футболчиларнинг барчаси ўзини яхши томонлама кўрсатишга уринмоқда. Шулар қаторида мен ҳам жамоага фойдам тегишини кўрсатмоқчиман".
"Андрёй Фёдоров тезкор ҳужумга ўтишга кўпроқ эътибор қаратадиган мураббий экан. Машғулотлар ва ўйинларда буни синовдан ўтказдик. Келаётган мавсумда мақсадимиз юқори ўринларни олиш. Мухлислар қўллаб-қувватлаб туришса ғалабалар албатта келади", - дейди Сардор Эминов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар