Сардор Эминов : “Ғалаба қозониш мақсадимиз эди”

Narzulla Saydullayev
7 май 2017
Олий лиганинг 9-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди (3:0).
Ўйиндан сўнг жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Эминов  ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Биз учун ғалаба қозониш муҳим эди. “Нефтчи”га ғалабани бой бердик, “Динамо” билан сафарда дуранг ўйнадик. “Машъал” билан ўйин биз учун муҳим эди. Аввало, мухлисларимиз қаршисида ўйнаш ўзгача маъсулият. Мағлубият ва дуранг натижасидан сўнг ўз майдонимизга ғалабадан бошқа натижа қилишимизга ҳаққимиз йўқ эди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат.

“Сўғдиёна” матбуоти хизмати

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia