"Саралаш ўйинларида футболчиларнинг қандай ҳолатда бўлиши муҳим, Эрон ва Қатарни эса ютишимиз керак" - Акмал Шораҳмедов
27 июн 2024 13:24
Янгиликлар
"Саралаш ўйинларида футболчиларнинг қандай ҳолатда бўлиши муҳим, Эрон ва Қатарни эса ютишимиз керак" - Акмал Шораҳмедов
Бироз олдин ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра вакилларимиз "А" гуруҳида БАА, Қирғиз Республикаси, КҲДР, Эрон ва Қатар билан куч синашади. Бу ҳақида терма жамоамиз собиқ футболчиси Акмал Шораҳмедов фикрларини билдирди.
"Гуруҳ осон кўриниши мумкин. Лекин бу Жаҳон чемпионати саралаш босқичи. Ҳар бир очко қийинчилик билан қўлга киритилади. Легионер футболчиларимизнинг ўша вақтда қандай спорт формасида бўлишлари муҳим аҳамиятга эга. Жароҳатларсиз, яхши формада етиб келишса уларни бемалол ютамиз. Саралаш бир йил давомида ўтказилади. Рақибларга келсак, бу бошқа Эрон ва Қатар бўлади. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун барибир Эрон ва Қатардан устун келишимиз лозим",- дейди Акмал Шораҳмедов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Фикрлар