Сарабия Топ-5 даги испаниялик футболчилар орасида энг яхшиси

26 ноя 2018, 08:30
“Севилья” футболчиси Пабло Сарабия мавсумни ажойиб ўтказмоқда.

Сарабия Ла Лиганинг 13-турининг “Вальядолид”га қарши баҳсида Андре Силвага голли пас берди. Шу тариқа Сарабия жорий мавсум андалусияликларнинг голлардаги иштироки (барча мусобақаларда) 18 тага етди. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 6 та голли узатма бор. Бу ҳозирда Топ-5 чемпионатлардаги испан футболчилари орасидаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: OptaJoe