

Сарабия Ла Лиганинг 13-турининг “Вальядолид”га қарши баҳсида Андре Силвага голли пас берди. Шу тариқа Сарабия жорий мавсум андалусияликларнинг голлардаги иштироки (барча мусобақаларда) 18 тага етди. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 6 та голли узатма бор. Бу ҳозирда Топ-5 чемпионатлардаги испан футболчилари орасидаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.



