

3:2 ҳисобида ҳамюртларимиз фойдасига ҳал бўлган мазкур беллашувдан кейин термамиз биринчи голи муаллифи Санжар Турсунов фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида
- Учрашув ҳақидаги таассуротларим аъло даражада. Биринчидан, ғалаба қозондик. Иккинчидан, бунча мухлислар келишини кутмагандик. Бизни астойдил қўллаб-қувватлаб туришди. Жуда хурсандмиз.

- Ўйиндаги энг чиройли гол муаллифига айландингиз. Аббьяти дарвозасига шунақа тўп киритишингизни кутганмидингиз?
- Футболчи майдонга тушгач, аввало, ғалабани қўлга киритишни, кейин эса гол уришни хоҳлайди. Шундай гол урганимдан бахтиёрман.

Ўзбекистон футболи афсоналари Италия фахрийлари устидан ғалаба қозонди



