UZ

Сўнгги янгиликлар

04:20U-23 Ҳиндистон - Ўзбекистон 0-3  0 04:11Уругвай - Ўзбекистон 3:0  1 03:56Молдова- Франция 1:4  0 03:49Англия - Чехия 5:0  0 03:43Аргентина - Венесуэла 1:3  0 03:08Ўртоқлик ўйини. Аргентина терма жамоаси Венесуэладан 3 та тўп ўтказиб юборди ва мағлубиятга учради  8 02:55Евро-2020 саралаш босқич. Англия 5 та, Франция 4 та гол уриб ғалаба қозонди   13 01:00Olamsport: Элнур ва Маҳмуд тарозидан ўтди, самбочиларимиздан медаллар ва бошқа хабарлар  2 00:19Сане ва Гюндоган ирқчилик қурбонига айланди  6 00:12"Милан" Кессье учун 40 миллион евро сўрамоқда  1 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 23:45“Интер” клуби “Ювентус” вингери учун баҳсда МЮни доғда қолдирмоқчи  1 23:43Евро-2020 саралаш босқичи. Молдова - Франция ва бошқа ўйинларнинг бошланғич таркиблари билан танишинг  9 23:29Евро-2020 саралаш босқичи. Португалия - Украина ва Англия - Чехия учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  14 23:28“Қироллик клуби” 17 ёшли футболчи учун 60 млн. сарфламоқчими?  9

Санжар Қувватов: "Бугун "Насаф" 12 киши бўлиб ўйнади" Янгиликлар

Санжар Қувватов: "Бугун "Насаф" 12 киши бўлиб ўйнади"

"Насаф" - "Ал Файсали" (5:1) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Санжар Қувватов матбуот анжуманида қатнашди.

"Аввало барчани U-23 Осиё чемпионатидаги ғалаба ва ОЧЛга йўл олганимиз билан табриклайман. Ўйин қийин бўлди. Бугун стадионга ташриф буюрган мухлислар бизнинг асосий устунлигимиз бўлди. Биз бугун 12 киши бўлиб ўйнадик. Шунингдек, мураббийлар штаби бизни учрашувга жуда яхши тайёрлашди. Қисқасини айтадиган бўлсам, мана ҳозир барча чарчоқ чиқиб кетди.

Нестеров? Мен доимо ёшлигимда Игнатий Нестеровга ўхшашга, унинг даражасига чиқишни истардим. Ёшлигимизда футболкамнинг орқасига Игнатий Нестеров деб ёзиб олардим. Нестеровга жуда ҳавас қилганман. Ўзбекистондаги дарвозабонлар ичида Нестеров менинг кумирим саналади. Жаҳон футболида эса аввал Касильясга ўхшашга ҳаракат қилардим. Ҳозирда Мануэль Нойернинг ўйинларига ҳавас қиламан", - дейди "Насаф" - "Ал Файсали" учрашувининг энг яхши футболчиси.  


Рейтинг: +62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг