UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4

Санжар Қодирқулов: "Ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта" Янгиликлар

Санжар Қодирқулов: "Ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта"

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча ўз майдонида АГМКни қабул қилди.

Гарчи учрашув давомида ёмғирли ҳаво ҳукмронлик қилганига қарамай, майдондаги футболчиларга ўз таъсирини ўтказа олмади. Икки жамоа ҳам томошабоп ва қизиқарли футбол намойиш қилди. Унда вазиятлардан фойдаланган "Локомотив" якунда 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ўйиндан сўнг "темирйўлчилар"нинг ғалаба голини урган Санжар Қодирқулов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритдик. Ушбу ютуқ бизга кўп нарса беради. Яъни навбатдаги баҳсларда янада ишонч билан ўйнашимизга катта туртки бўлса ажаб эмас. Мухлисларимиз олдида катта иштиёқ билан ҳаракат қилдик. Фикримча, АГМКнинг голига тезкор жавоб қайтара олганимиз ўйинда бурилишни ясади. Голдан сўнг анча тетиклашиб олдик. Эндиликда бир муддат ҳордиқ чиқарамиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Учинчи турда "Бунёдкор" билан  ўйнасакда, ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта, деб ўйлайман",- дейди Санжар Қодирқулов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика