

У ўз жамоасини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган. Ўша пайтда Гибсоннинг маст ҳолатда бўлгани айтиляпти. Унинг хатти-ҳаракатлари видео тасвирга муҳрланган. Кейинчалик футболчи бунинг учун кечирим сўраган.
“Даррон Гибсоннинг ҳаракатларини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди. Бу клуб нуфузига салбий жиҳатдан таъсир ўтказади. Шу сабабли ҳам Дарроннинг бу ишини жазосиз қолдирмаймиз”, – дейилади клубнинг расмий баёнотида.




