"Сампдория" Эдерни 8 миллион евро баҳоламоқда

24 мар 2015, 23:54
Италиянинг "Сампдория" жамоаси ҳужумчиси Эдерга "Палермо" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Генуаликлар ҳужумчини 8 миллион еврога баҳолашмоқда.

Эдер ушбу мавсумда Италия чемпионатида 9 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Шунингдек, ушбу футболчи Италия терма жамоасидан таклиф ҳам олган.

Манба: soccer.ru