Ўйин олдидан навоийликлар ярим ҳимоячиси Самандар Шодмонов фикрлари билан қизиқдик.
— Бугун мухлислар Бекободда шиддатли ўйинга гувоҳ бўлишлари шубҳасиз, — дейди Самандар Шодмонов. — Чемпионат жадвалида ёнма-ён бораётган ҳар икки жамоа учун ҳам ғалаба зарур. Қолаверса, биринчи даврада Навоийда рақибимизга кутилмаганда очко улашганимизни ҳали унутганимиз йўқ. Бугун ана шу натижа тасодиф эканлигини исботлашга ҳаракат қиламиз.
Асосийси, охирги турда сафарда “Андижон” жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг, жамоадошларимнинг кайфияти аъло даражада. Рақибимиз бир мунча жиддий. Буни “Металлург” футболчиларининг амалдаги мавсумда кўрсатаётган ўйинлари ҳам тасдиқлаб турибди. Шунга қарамай, Бекободга фақат ғалаба учун борамиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.